Излаш
RUUZ

Криминал

Самарқандда Cobalt ҳайдовчиси ЙПХ ходимини ўз машинасида "сайр қилдирди"

Ходим тўхташ ва тўхтаб туриш қоидасини бузган ҳайдовчидан ҳужжатларини сўраганда, ҳайдовчи қочиб кетган.

75views0replies
0

Жорий йилнинг 4 февраль куни соат 19:10 да Оқдарё туманидан ўтувчи М37 автомобиль йўлининг 34-километрида хизмат олиб бораётган йўл патруль ходими тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган Cobalt автомобилининг ёнига келиб, ҳайдовчидан ҳужжатларини сўраган. 
Ҳайдовчи йўл патруль ходимига меъёрий ҳужжатларни тақдим қилмасдан, қонуний талабига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттириб кетган. 
"Йўл патруль хизмати ходимидан қочиб, қамоққача етиб келдим. Қилган ишимдан пушаймонман. Ходимнинг оила-аъзоларидан ҳам кечирим сўрайман. Барча ҳайдовчилар Гаи тўхтатганда тўхтасин, менга ўхшаб бу вазиятга тушиб қолмасин",- дейди ҳайдовчи. 
Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчи процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
75views0replies
0

Изоҳлар