• 12 677 сўм
    70
  • 14 875 сўм
    25.4
  • 161 сўм
    1.17
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 677 сўм
    70
  • 14 875 сўм
    25.4
  • 161 сўм
    1.17
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 10 декабр 2024

Uzbekistan Airways талабалар учун авиачипталарга 50 фоизгача чегирма эълон қилинди

Чегирма давлат муассасасида ўқишни тасдиқловчи ҳужжат асосида тақдим этилади.

339
0
UzNews.uz

Uzbekistan Airways ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун барча маҳаллий авиақатновлар эконом-класс авиачипталари тарифларига 50% гача чегирма эълон қилинди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, чегирма давлат муассасасида ўқишни тасдиқловчи ҳужжат асосида тақдим этилади ва чегирма шу йилнинг 23 декабридан бошлаб 2025 йил 7 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.

Чегирмали авиачиптани Тошкентдаги Uzbekistan Airways Sales филиалида, унинг агентларидан Ўзбекистон ҳудудида ва booking.uzairways.com сайтида харид қилишингиз мумкин.

Йўловчи ташиш тарифларига қўшимча равишда турли солиқлар, йиғимлар ва тўловлар ҳам ўрнатилади. Уларга 50 фоизгача тақдим этиладиган чегирма амал қилмайди.

Батафсил маълумотни www.uzairways.com сайтидан олишингиз мумкин.

339
0