• 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт 23 декабр 2020

Ўзбекистонлик теннисчи келишилган ўйинлардаги иштироки сабаб 7 йилга четлатилди

Спортчига 7 йил давомида теннис турнирларида қатнашиши ва у ерга ташриф буюриши тақиқланди.

1339
0
okstate.com

25 ёшли ўзбекистонлик теннисчи Темур Исмаилов келишилган ўйинларда иштирок этгани учун 7 йилга дисквалификация қилинди ва 12 минг доллар жаримага тортилди. Бу ҳақда теннис ўйинларини тафтиш қилувчи Tennis Integrity Unit ташкилоти сайтида эълон қилинди.  

Tennis Integrity Unit Теннисда профессионал этика бўлими томонидан ўтказилган тафтиш давомида, спортчи теннисдаги коррупцияга қарши курашиш қоидаларини бузиб, 2014, 2015 ва 2019 йилларда келишилган ўйинларда қатнашгани аниқланган.

Теннисчига нисбатан белгиланган санкцияларга мувофиқ тарзда, жорий йил 18 декабрдан барча теннис турнирларида қатнашиш ва у ерга бориш тақиқлаб қўйилди.

Аввалроқ, ўзбекистонлик уч нафар ҳакам коррупция сабаб футболдан четлатилганди.

1339
0