Бугун, 19 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йили бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш баҳсларининг 3-босқич доирасидаги 6-тур учрашувини ўтказади.
Ушбу учрашувда Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасини фақат ғалаба қаноатлантирарди. Агарда Ўзбекистон бугунги ўйинда мағлубиятга учраса ёки дуранг натижа қайд этса уларнинг ортидан тақиб қилиб келаётган Қатар ва БАА жамоалари етиб олади. Шундай ҳолатда Сречко Катанец шогирдларини тўғридан-тўғри мундиал йўлланмасини қўлга киритиш имконияти жуда ҳам пасайиб кетиши мумкин бўлади.
Бугунги ўйинда Ўзбекистон МТЖ футболчилари Лаосда КХДР МТЖга қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 17:00 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалги турда Сречко Катанец шогирдлари ўз сафарда Қатар терма жамоасига қарши учрашувда 2:3 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.