• 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 23 сентябр 2024

Тошкент вилоятида Spark ҳайдовчи билан бирга каналга тушиб кетди

Махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль каналдан чиқариб олинган.

455
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни соат 20:40 атрофида Spark автомашинаси ҳаракатланиб кетаётган вақтда ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, “М.Улуғбек” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Зах” каналига тушиб кетган.

Чирчиқ шаҳар ФВ бўлими қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, ҳамкорликдаги хизматлар билан махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль каналдан чиқариб олинган.

Аниқланигича, автомобилда ҳайдовчининг ўзи бўлган. Ҳайдовчи автомобиль сувга тушган вақтда ўз ҳаракатлари билан қуруқликка чиқиб олган. Ҳодиса оқибатида вафот этган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

455
0