Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкентдаги меҳмонхоналардан бирида жанжал қилган 3 нафар қиз 10 кунга қамалди — видео

Улар меҳмонхона олдида икки нафар шахслар билан жанжаллашиб, аҳолининг осойишталигини бузишган ва ИИО ходимининг қонуний талабини бажаришмаган.

854views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкентдаги меҳмонхоналарнинг бирида бир нечта фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар судлари Матбуот хизмати UzNews.uz'га маълумот берди.
Аниқланишича, 3 нафар шахслар Н.Ш., Қ.Ғ., ва Б.Н., жамиятда ўрнатилган юриш-туриш қоидаларини менсимасдан жорий йил 14 июнь куни соат 05:30 атрофида Чилонзор туманида жойлашган "ISTEM 5 STAR HOTEL" меҳмонхонаси олдида икки нафар шахслар билан жанжаллашиб, бақир-чақир қилишиб, шу атрофда яшовчи аҳолининг осойишталигини бузишган.
ИИБ ходимлари томонидан ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида 3 нафар ҳуқуқбузар шу йилнинг 23 июнь куни Чилонзор тумани ИИО ФМБга етиб келиши тўғрисида чақирув хати берилган бўлишига қармасдан келишмасдан, ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажаришмаган.
Суд ҳукмига кўра, Н.Ш., Қ.Ғ., ва Б.Н.лар МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилишган деб топилди ва уларга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
854views0replies
0

Изоҳлар