Излаш
RUUZ

Жамият

“Нархоз”нинг собиқ проректори қидирувга берилди

Унга нисбатан ЖКнинг қатор моддалари билан жиноий иш очилган. UzNews.uz ҳолат бўйича университет ва Бухоро шаҳар ИИБ билан боғланиб, маълумот олди.

1532views0replies
0

Бухоро шаҳар ИИБ

Тошкент давлат иқтисодиёт университети собиқ проректори Идиев Нодир Фозилович фирибгарлик қилиб, суд органларидан яширинганлиги учун қидирувга берилди. Бу ҳақда Бухоро шаҳар ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу ҳолат бўйича UzNews.uz мухбири Тошкент давлат иқтисодиёт университети маъмурияти билан боғланди.
Университет масъули Нодир Идиев ҳақиқатдан қидирувда эканлигини таъкидлаб, у жорий йилнинг июль ойида ишдан кетганини айтди. Аммо, университетнинг расмий сайтида Нодир Идиев ҳали ҳам университетнинг молия-иқтисодиёт ишлари бўйича проректори эканлиги қайд этилган.
Бухоро шаҳар жиноят-қидирув бўлими бошлиғи UzNews.uz мухбири билан суҳбатда ТДИУнинг собиқ проректорига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми ва 209-модда (Мансаб сохтакорлиги) 2-қисми билан жиноий иш очилганини маълум қилди.
“Қидирувдаги жиноятчининг яширинган жойини аниқлашда амалий ёрдам кўрсатган фуқаронинг шахси сир сақланади ҳамда пул мукофоти билан рағбатлантирилади”, - дейилади ИИБ хабарида.
1532views0replies
0

Изоҳлар