• 12 647 сўм
    -27.81
  • 14 461 сўм
    -8.99
  • 161 сўм
    -0.35
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 647 сўм
    -27.81
  • 14 461 сўм
    -8.99
  • 161 сўм
    -0.35
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 2 май 2024

Кам таъминланган оилаларга уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача кредит ажратилади

2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш бўйича президент фармони қабул қилинди.

2597
0
UzNews.uz

Фармонга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури (Дастур) доирасида, қуйидагилар амалга оширилади:

— ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади;

— қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар тақдим этилади;

— кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади;

— ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади;

— камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади;

— банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириш механизмларидан кенг фойдаланилади.

Қайд этилишича, ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади.

Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

2597
0