Излаш
RUUZ

Криминал

Интернетда Шавкат Мирзиёевни ҳақоратлаб, изоҳ ёзган йигит 5 йилга қамалди

У Facebook'даги Ўзбекистон раҳбари ҳақидаги постга турли xил ҳақоратли изоҳлар ёзган. Бундан ташқари, давлатга қарши изоҳлар қолдирган.

1950views0replies
1

Наманганда 1996 йилда туғилган йигит президентга қарши ҳақоратли изоҳлар ёзгани учун судланди.
Аниқланишича, судланувчи 2016 йил 26 сентябрь куни Ўзбекистондан Озарбайжонга бориб, 2016 йил 30 сентябрь куни у ердан фуқаролик паспортига дунёнинг барча мамлакатларига чиқиш учун махсус рухсат стикери расмийлаштирилмаган бўлсада, белгиланган тартибни бузиб, Эронга кириб, қонунга хилоф равишда чет элга чиққан.
Бундан ташқари, Д.Турсунов ўз ҳаракатларини давом эттириб, Facebook'да 2023 йил 8 май куни ушбу профилига “Ўзбекистон Президенти” Москвада Ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этади” номли мақоладан кўчириб олинган экран тасвирини жойлаштириб, ушбу постда Ўзбекистон президентини ҳақоратлаган ва унга туҳмат қилган.
Бундан ташқари у Facebook орқали турли постларга давлатга қарши изоҳлар қолдирган.
Суд ҳукми билан судланувчи ЖКнинг 158-моддаси 3-қисми ва 223-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда
айбли деб топилган ва унга узил-кесил 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
1950views0replies
1

Изоҳлар