Излаш
RUUZ

Жамият

Қозоғистонга ишлаш учун бораётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Миграция агентлиги фуқароларни фирибгарларга ишонмаслик ва паспортни нотаниш инсонларга бермасликка чақирди.

74views0replies
0

UzNews.uz

Сўнгги вақтларда ишлаш учун Қозоғистонга борган ёки ушбу давлатда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига ўзини элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништириб, ҳужжатларни расмийлаштириш учун улардан пул ва паспортларини олиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар қилди.
“Юртдошларимиздан бундай фирибгарларга ишонмаслик ва паспортни нотаниш инсонларга бермаслик сўралади”,- дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, ишлаш ёки вақтинча яшаш рухсатномасини олиш учун фуқаро шахсан Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига (ЦОН) мурожаат этиши зарур.
Шунингдек, ўзини “дипломатик ваколатхона ходимиман” деб таништирган шахсларга дуч келганда қуйидаги рақамларга мурожаат қилиш сўралади:
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари (Остона шаҳрида: +8 (7172) 95-45-87, Олмаота шаҳрида: +8 (727) 390-26-16, Ақтау шаҳрида: +8 (729) 277-71-17)
Қозоғистон Бош прокуратураси: 115;
Қозоғистон полицияси: 102.

74views0replies
0

Изоҳлар