Излаш
RUUZ

Криминал

Санкт-Петербургда отиб кетилган 42 ёшли ўзбекистонлик эркак касалхонада вафот этди

Қотил марҳум ҳайдовчини адвокатнинг ўзи билан чалкаштириб юборганлиги ҳам тахмин қилинмоқда.

297views0replies
0

Аввалроқ, Россиянинг Санкт-Петербург шимолидаги Парголово қишлоғида ўзбекистонлик такси ҳайдовчисига номаълум шахс қурол билан ҳужум қилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу ҳолат юзасидан Россия тергов қўмитасининг Санкт-Петербург шаҳри бўйича Бош тергов бошқармаси томонидан РФ ЖКнинг 30-моддаси 3-қисми, 105-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд) билан жиноят иш очилган ҳамда жиноятчига нисбатан ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан қидирув эълон қилинган.
78.ru сайтининг хабар беришича, 42 ёшли ўзбекистонлик ҳайдовчи «Елизаветинская» шифохонасида вафот этган. Марҳум адвокат ҳайдовчиси бўлган.
Маълум қилинишича, шифокорлар жабрланувчини реанимацияга жўнатиб, бир қатор шошилинч операцияларни амалга оширган. Бироқ иккинчи куни эркак ўзига келмай, касалхонада вафот этган.
Эндиликда қотилликка суиқасд бўйича жиноий иш қайта тоифага киритилади.
Тергов Россия Федерацияси ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми 3-банди “Ёлланма қотиллик” бўйича давом эттирилади.
"Отишма содир қилган шахс қидирмоқда. Қотиллик жойидан "Макаров" тўппончасининг патрони топилди, аммо қотилнинг аниқ тавсифи йўқ",- дейилади хабарда.
297views0replies
0

Изоҳлар