• 12 695 сўм
    40.84
  • 14 879 сўм
    60.51
  • 162 сўм
    0.42
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 695 сўм
    40.84
  • 14 879 сўм
    60.51
  • 162 сўм
    0.42
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 5 январ 2024

ДХХ собиқ судьяга нисбатан жиноят иши қўзғатди

У ЖКнинг бир қатор моддалари билан айбланмоқда ҳамда тергов ҳаракатлари ДХХ Тергов бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.

687
0
Видеодан кадр

2023 йилнинг 5 декабрь кунига қадар жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди лавозимида ишлаган шахс ушбу лавозимда бўлиши даврида, ўз иш юритувида бўлган қурилиш фирмаси раҳбари ва бошқаларни ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми (фирибгарлик) "а" банди билан айблашга оид жиноят ишини кўриб чиқиши жараёнида ҳокимият ҳаракатсизлиги, далилларни сохталаштириш, адолатсиз ҳукм чиқариш ҳамда товламачилик каби жиноятларини содир этган. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган материаллар асосида, Бош прокуратура томонидан ЖИБ Сергели туман судининг собиқ судьясига нисбатан ЖКнинг 165, 208, 230-1 ва 231-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари ДХХ Тергов бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.

687
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш