• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Тайинловлар 21 декабр 2023

Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонасига элчи тайинланди

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги раҳбари Ўзбекистоннинг Эрондаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлди.

1178
0
"Татар-информ" / Владимир Васильев

Фахриддин Насриев Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонасига фавқулодда ва мухтор элчи этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизмати.

Бунгача у 2018-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консуллигини бошқарган. Меҳнат фаолиятини 1999 йилда банк тизимида, 2003 йилдан эса Ташқи ишлар вазирлигининг турли тузилмаларида, жумладан Бельгия ва НАТОдаги дипломатик ваколатхоналарда бошлаган.

Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментида у 3-котибликдан директор ўринбосаригача бўлган поғонани босиб ўтган.

1178
0