• 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Спорт 21 ноябр 2023

ЖЧ-2026 саралаш: Ўзбекистон Эрон билан дуранг ўйнади

Шиддатли кечган баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси эронлик рақибларига қарши камбэк қилди.

124
0
t.me/FAUzbekistan

Бугун, 21 ноябрь куни футбол бўйича 2026 йили Шимолий Американинг Канада, Мексика ва АҚШда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш босқичи Осиё қитъасининг навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Жаҳон чемпионати иккинчи саралаш баҳслари доирасида "Е" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун ўзининг азалий рақиби Эрон терма жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

14-дақиқада Эрон терма жамоаси вакили Рамин гол киритиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. 38-дақиқада эса Меҳди Тареми ҳисобни 2:0 га етказди. Аммо, Остон Ўруновнинг 52-дақиқада ва Игорь Сергеевнинг 83-дақиқада киритган голлари Ўзбекистонни мағлубиятдан сақлаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец шогирдлари бундан аввал гуруҳдаги дастлабки турда сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши баҳс олиб бориб 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

124
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш