Марказда бемор зарур текширувлардан ўтказилиб, даво чоралари олиб борилган. Шу куни кечқурун аёлда кўнгил айниши ва қайт қилиш ҳолати кузатилган. Бемор ушбу ҳолатни сомса ва салат ейиши билан боғлаган. Инфекционист ва хирург кўриклари ташкил этилиб, ошқозон-ичак фаолияти бузилиши қайд қилинган. УТТ текширувида бачадон нормотонусда, жигар ва ўт пуфаги фаолияти нормал экани ташхисланган.
Суд-тиббиёт экспертизаси дастлабки хулосасига кўра, марҳумада ҳомиладорликка алоқадор бўлмаган нейрофиброматоз хасталиги асоратлари оқибатида талоқ артериясининг, ичак тутқич томирларининг спонтан ёрилиши тўсатдан ўлим ҳолатига олиб келган.