Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Швеция Қиролига ишонч ёрлиқларини топширди

Стокгольм шаҳрида Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Нодир Ғаниев Швеция Қироли билан учрашди.

56views0replies
0

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг Швециядаги янги элчиси тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Стокгольм шаҳрида Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Нодир Ғаниевнинг Швеция Қиролига ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, расмий тадбир доирасида элчининг Швеция Қироли билан суҳбати бўлиб ўтган. Унда сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинган.
Мулоқот якунида Швеция Қироли элчини лавозимга тайинлангани билан табриклади ва унинг масъулиятли фаолияти Ўзбекистон-Швеция кўп томонлама муносабатларини янада ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Нодир Ғаниев 2022 йилдан буён Ўзбекистоннинг янги элчихонасини Муваққат ишлар вакили сифатида бошқариб келаётган эди. 2023 йил октябрь ойида эса у Фавқулодда ва Мухтор Элчи этиб тайинланди.
Швецияга жўнаб кетишидан олдин ТИВнинг Европа давлатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонинг Стокгольмдаги дипломатик ваколатхонаси хорижий давлатлардаги 36-элчихонаси бўлди.
56views0replies
0

Изоҳлар