ИИВ вазирлигининг расмий веб-cайтида Иброҳимов Ислом Икром ўғлининг қидирувга берилгани хабар қилинган.
“Қуйидаги шахс ҳақида маълумотга эга бўлсангиз 102 ёки 1102 рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Иброҳимов Ислом Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди билан айбланган.
Мазкур моддага кўра, БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
![](https://api.uznews.uz/storage/uploads/posts/temporary/UKl8PLqIXY0euIQONtP3.png)
Ислом Иброҳимов Business Invest номи билан бизнесга ўргатувчи марказ очиб, тадбиркорларга бизнесни ривожлантиришни ўргатиш билан шуғулланган. Шунингдек, YouTube'даги саҳифаси орқали турли мотивацион видеолари билан танилган.
Аммо, Subyektiv лойиҳасининг сохта бизнес-тренерлар ҳақидаги сонидан сўнг, Ислом Иброҳимовнинг чиқишлари одамлар орасида кенг танқидларга учради.