Россия президенти сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, Шавкат Мирзиёев ва республика ҳукумат делегациясининг 5-8 октябрь кунлари Россияга ташрифи якунлари бўйича қуйидаги ҳужжатлар имзоланган:
1. Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёноти;
2. Россия ва Ўзбекистон Ҳукумати ўртасида нефть маҳсулотларини темир йўл орқали етказиб бериш тўғрисидаги битим;
3. Россия ва Ўзбекистон Ҳукумати ўртасида нефть етказиб бериш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги битим;
4. Россия ва Ўзбекистон Ҳукумати ўртасида Россиянинг Самарқанд шаҳрида Бош консуллигини ташкил этиш тўғрисидаги битим;
5. Россия ТИВ ва Ўзбекистон ТИВ ўртасидаги 2024–2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
6. Федерал божхона хизмати (Россия Федерацияси) ва Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ўртасида ваколатли иқтисодий операторнинг тегишли муассасаларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим;
7. Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасида "Агроэкспресс" тезюрар темир йўл ташишларини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
8. Миллатлар ишлари бўйича федерал агентлик (Россия Федерацияси) ва Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
9. "Курчатов институти" Миллий тадқиқот маркази" федерал давлат бюджет муассасаси ва Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ўртасида илмий ва илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
10. Россия Фан ва олий таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ўртасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасидаги келишувларни 2023-2025 йилга мўлжалланган амалга ошириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси;
11. "Россия темир йўллари" АЖ ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандуми;
Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги учинчи минтақалараро ҳамкорлик форуми доирасида:
12. Татаристон (Россия Федерацияси) Ҳукумати ва Сурхондарё вилояти (Ўзбекистон Республикаси) ҳокимлиги ўртасидаги келишув;
13. 2023–2025 йилларга мўлжалланган Бошқирдистон (Россия Федерацияси) ва Жиззах вилояти (Ўзбекистон Республикаси) ҳокимлиги ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси (йўл харитаси);
14. Бошқирдистон (Россия Федерацияси) Ҳукумати ва Фарғона вилояти (Ўзбекистон Республикаси) ҳокимлиги ўртасида 2023–2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси (йўл харитаси);
15. Россия-Ўзбекистон ва Ўзбекистон-Россия ишбилармонлар кенгашлари ўртасида Россия ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича комплекс ҳаракатлар дастури;
16. "Wildberries" МЧЖ ва Тошкент вилояти ҳокимлиги ўртасида Тошкент вилоятида мультимодал логистика марказини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
17. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "ГМС гуруҳи" бошқарув компанияси" МЧЖ ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
18. "Wildberries" МЧЖ ва Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги ўртасида интернет-тижоратни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;
19. OZON ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
20. "IT Парк" юқори технологиялар соҳасидаги технопарк" давлат автоном муассасаси ҳамда "Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари парки дирекцияси" МЧЖ ўртасида ҳамкорлик меморандуми;
21. Татаристон Савдо-саноат палатаси иттифоқи ва "Ўзчармсаноат" уюшмаси ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми;
22. "АлександрГРАД" МЧЖ (Россия Федерацияси) ва "Навоий" ЭИЗ дирекцияси АЖ (Ўзбекистон Республикаси) ўртасидаги ҳамкорлик шартномаси;
23. "РУ-ИНЖИНИРИНГ" илмий-ишлаб чиқариш корхонаси МЧЖ ва "ЎЗМEТКОМБИНАТ" АЖ ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
24. "КЭР-ҲОЛДИНГ" бошқарув компанияси МЧЖ ва "ЎЗМEТКОМБИНАТ" АЖ ўртасида ўзаро англашув меморандуми.