• 12 130 сўм
    32.08
  • 14 245 сўм
    50.98
  • 153 сўм
    1.27
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 130 сўм
    32.08
  • 14 245 сўм
    50.98
  • 153 сўм
    1.27
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 30 сентябр 2023

Сергелидаги фавқулодда ҳодисадан фойдаланиб, аҳолидан пул ундирмоқчи бўлганлар аниқланди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги фуқароларни алданиб қолмаслик учун огоҳлантирди.

1171
0
UzNews.uz

Тошкент шаҳар Сергели туманидаги омборхоналарнинг бирида портлаш содир бўлгани ва ҳодиса оқибатида мактаб, болалар боғчаси, шохобча ва турар-жой биноларига зарар етгани ҳамда шикастланган бинолар ва бошқа иншоотлар яқин кунларда қайта тикланиши ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, содир бўлган фавқулодда ҳодиса натижасида аҳолининг зарар кўрган уй-жойларни тиклаш аҳоли учун бепул амалга оширилмоқда.

Шундай бўлсада, мураккаб вазиятдан фойдаланиб, аҳолидан пул ундириш ниятида бўлган шахслар мавжудлиги аниқланди. Улар ҳукумат томонидан бепул амалга оширилаётган ишлар учун аҳолидан пул сўраб, уларнинг соддалигидан фойдаланмоқда.

Шу ўринда шаҳар ҳокимлиги фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.

"Ҳурматли жабр кўрган юртдошлар! Барча ишлар сиз учун бепул равишда бажарилмоқда, ноинсоф шахсларнинг гапларига ишониб, алданиб қолманг", - дейилади мурожаатда.

1171
0