Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент шаҳридаги омборхоналарнинг бирида портлаш содир бўлди

Воқеа содир бўлган жойга 16 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та автонарвон етиб борган.

485views0replies
0

Видеодан кадр

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда ФВВ Ахборот хизмати.
Шунга кўра, 16 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та автонарвон соат 02:48 да ҳодиса рўй берган ҳудудга етиб борган, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари бўйича ҳозирча маълумот келиб тушмаган. Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.
Сергели туманидаги ҳодиса "Самолёт қулаши оқибатида содир бўлган" мазмунидаги фейк хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилмоқда. Бу мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Ёнғин ҳодисаси “Inter Logistics” МЧЖга қарашли омборхонада содир бўлган, дея қўшимча қилди вазирлик Ахборот хизмати.
485views0replies
0

Изоҳлар