• 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 26 сентябр 2023

Навоийда икки Nexia тўқнашиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди — фото

Икки нафар 25 ёшли ҳайдовчилар бошқарувидаги Nexia'лар тўқнашди.

1090
0
UzNews.uz

25 сентябрь куни Навоий вилояти Учқудуқ туманида инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати UzNews.uz'га хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 21:20 ларда 1998 йилда туғилган Nexia русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланаётган 1998 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги бошқа Nexia билан тўқнашиб кетган.

Ҳодиса оқибатида автомашина салонларида бўлган 3 нафар йўловчи ҳалок бўлган. Икки ҳайдовчи Зарафшон шаҳар шифохонасига ётқизилган.

Воқеа жойига туман прокуратураси, Ички ишлар бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакиллари ҳамда тез тиббий ёрдам бригадаси етиб келган. Воқеа юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1090
0