Жорий йилнинг 14 август куни Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгич қурилиши объектида ишлаётган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “67-сонли Кўприкқурилиш” отрядида катта иш бошқарувчи лавозимида ишловчи Н.Э. Zо‘rTV телеканали мухбири ва тасвирчисига нисбатан хизмат фаолияти вақтида ҳақоратли сўзлар билан тасвирга олиш ишларига тўсқинлик қилгани ва куч ишлатиб уларга тан жароҳати етказганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Жанжал натижасида Н.Э. “Zo’r” ТВ мухбири В.Н.нинг чап қош қисмига ҳамда оператор Й.С.нинг бурун қисмига тан жароҳат етказганлиги аниқланган.
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг 7-сон шаҳар клиник шифохонасининг бирламчи маълумотномасида фуқаро Й.С. бурун суягида силжимасдан ёпиқ синиш жароҳати борлиги кўрсатилган.
Шунингдек, ўзаро жанжал натижасида тасвирга олиш учун фойдаланилган "Sony-280" русумли видеокамера мосламаси қулоқчини ва микрофонига шикаст етказилганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Э.Н.га нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.