Излаш
RUUZ

Жамият

Хоразмда Damas ҳайдовчиси маст ҳолда Хива шаҳар ИИБ бошлиғини уриб юборди

ИИБ бошлиғи бир қатор оғир тан жароҳатлари билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

1902views0replies
0

UzNews.uz

Хоразм вилояти ИИБ Матбуот хизматининг UzNews.uz'га хабар беришича, 2023 йилнинг 25 июндан 26 июнга ўтар кечаси соат 00:10 ларда 1993 йилда туғилган ҳайдовчи Damas'ни Хива шаҳри А.Темур кўчаси бўйлаб Элобод кўчаси кесишмаси томон бошқариб келаётганида Хива шаҳар ИИБ маъмурий биноси олдида кучани ИИБ биноси томон пиёда кесиб утаётган Хоразм вилояти Хива шаҳар ИИБ бошлиғи подполковник Ботир Отажоновни уриб юборган.
Натижада, Б.Отажонов йўл четида турган Хива шаҳар ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Ж.Раметовга тегишли Lacetti'нинг орқа томонига бориб урилиб, тан жароҳати олган. Аммо, ҳайдовчи Damas автомашинасини ҳодиса жойида қолдириб, номаълум томонга яширинган.
Б.Отажонов “Бош мия ёпиқ жароҳати. Бош мия чайқалиши. Ўнг ёнбош суяги қуймич косасининг туби майдаланиб, ўтиргич суяги майдаланиб синиб, силжиши. Ўнг сон суягининг бошчасини травматик марказий чиқиши. Юмшоқ тўқималар лат ейиши, қонталаш шилинмалар" ташхиси билан травматик жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, ҳайдовчининг яширинган жойи аниқланиб, алкотестер ёрдамида кўрикдан ўтказилганда унда 0,403 мг/л миқдорида алкоголдан мастлик ҳолати аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Хива шаҳар прокуратураси томонидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1902views0replies
0

Изоҳлар