• 12 647 сўм
    -27.81
  • 14 461 сўм
    -8.99
  • 161 сўм
    -0.35
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 647 сўм
    -27.81
  • 14 461 сўм
    -8.99
  • 161 сўм
    -0.35
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Реклама 25 май 2023

Qanot Sharq авиакомпанияси янги йўналишлар ва қўшимча рейсларга чипталар савдосини бошлади

2023 йил учун бўлган ёзги жадвалда Тошкент ва Самарқанддан янги рейслар бўлади.

472
0

1 июндан Самарқанд ва Истанбул ўртасида мунтазам авиақатновлар очилади. Рейслар ҳафтасига уч марта – сешанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Чипта нархи 208 АҚШ долларидан бошланади.

Шунингдек, июнь ойида Qanot Sharq авиакомпанияси Самарқанд – Шарм-эль-Шейх – Самарқанд ва Тошкент – Нячанг – Тошкент йўналишларидаги янги рейсларни амалга оширишни бошлайди.

Ҳозирда Qanot Sharq авиакомпанияси Тошкент – Тель-Авив – Самарқанд йўналиши бўйича парвозларни чоршанба кунлари амалга оширмоқда, келгусида рейслар сонини ошириш режалаштирилган.

Бугунги кунда авиакомпаниянинг йўналишлар тармоғи Ўзбекистон ичидаги (Самарқанд, Бухоро, Фарғона) ва Ўзбекистонни хорижий давлатлар (Москва, Санкт-Петербург, Жидда, Пхукет, Тель-Авив) билан боғловчи 8 та йўналишни ўз ичига олган.

Яқин келажакда Qanot Sharq авиапаркдаги Airbus A330 самолётлар сонини ошириб, парвозлар географиясини кенгайтиришни, хусусан, Прага, Варшава, Париж, Милан, Сеул шаҳарларига рейсларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Қўшимча маълумот учун: (71) 227 93 07

Фото: Искандар Шарафов

Реклама ҳуқуқи асосида

472
0