• 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 17 май 2023

Тошкентда Matiz ҳайдовчиси уриб юборган 12 ёшли пиёда касалхонага олиб кетилаётганда вафот этди

Вояга етмаган пиёда тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан ўтаётган бўлган.

448
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Жорий йилнинг 16 май куни тахминан соат 19:00 атрофида Тошкент шаҳар Учтепа тумани, Лутфий кўчасида, ҳайдовчи 1992 йилда туғилган М.А. ишонч қоғози асосида Matiz автомашинасида ҳаракатланиб, тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан ўтаётган пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.

ЙТҲ натижасида пиёда, 2011 йилда туғилган мактаб ўқувчиси Э.Қ. олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

448
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш