Излаш
RUUZ

Жамият

Наманганда ниқобли ходимлар фуқаронинг уйига бостириб киришди — видео

Маълум бўлишича, мазкур уйда яшовчи 34 ёшли шахс вояга етмаган қизни зўрлаб, қочиб кетган. Ходимлар уни ушламоқчи бўлиб, уйига борганида унинг яқинлари бунга фаол қаршилик кўрсатишган.

619views1replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Намангандаги хонадонларнинг бирига ниқобли ИИО ходимлари бостириб кириб, хонадонда бўлган аёлларни калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан ИИВ маълумот берди.
Маълум қилинишича, ходимлар хонадонга шу ерда яшовчи 1989 йилда туғилган Ш.У.ни қўлга олиш учун киришган. Вазирлик берган маълумотда, Ш.У. жорий йилнинг 1 апрель куни соат 23:30 ларда Наманган шаҳрининг Бобур боғида вояга етмаган қизни такси сифатида уйига олиб бориб қўйишини айтиб, алдаб, номаълум манзилдаги хонадонга олиб борган ва зўрлик ишлатиб, номусига теккан.
"Ш.У.нинг жиноятга оид ҳаракатлари Бобур боғи ва атроф кўчалардаги кузатув камераларида акс этган. Шунингдек, ҳозирда жабрланувчининг кийимлари, баданидаги тан жароҳатлари ва зўрлик аломатлари юзасидан тегишли судга оид тиббий экспертизалар тайинланган", - дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят содир этишда гумонланган Ш.У.ни қўлга олиш махсус тадбири жараёнида оила аъзолари томонидан ходимларга фаол қаршилик кўрсатилиши оқибатида гумонланувчи яширинишга муваффақ бўлган.
Шунингдек, Ш.У. жорий йилнинг 27 март куни Наманган шаҳар Ёшлар мажмуаси ёнидаги чорраҳада велосипедда ҳаракатланиб кетаётган вақтида "ВАЗ-2106" русумли автомашинада ҳаракатланиб кетаётган икки нафар ёш йигитларни йўлни тўсганликларини баҳона қилиб, дўппослаб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳам гумонланувчи Ш.У.га нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Таъкидланишича, Ш.У. "эпилепсия касаллиги билан боғлиқ шахсиятнинг чуқур бузилиши, бирламчи генерализациялашган талваса хуружлари" ташхиси билан Наманган вилоят руҳий-асаб касалликлари шифохонаси 3-мажбурий даволаш бўлимида назоратда туради. У муқаддам ЖКнинг бир қатор моддалари билан судланган.
ИИВ мазкур фуқарони учратган шахслар эҳтиёт бўлишларини ҳамда дарҳол "102" қисқа рақамига ёки яқин атрофдаги ҳуқуқ-тартибот орган ходимларига хабар беришларини сўраган.
619views1replies
0

Изоҳлар