Излаш
RUUZ

Жамият

"Ташаббусли бюджет"нинг ғолиб лойиҳалари эълон қилинди — рўйхат

Open Budget портали орқали 33 мингдан ортиқ ташаббус учун 16 миллиондан ортиқ овоз берилган.

585views0replies
0

Сайтдан скриншот

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг 2023 йил 1-мавсуми якунланди.
1-мавсум 18 март соат 10:00 дан 7 апрель соат 10:00 га қадар давом этган. Унда, Ўзбекистон бўйлаб Open Budget портали орқали 33 680 та ташаббус учун 16 миллиондан ортиқ овоз берилган.
Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 1666 та лойиҳа ғолиб деб топилган. Ушбу ғолиб лойиҳаларни амалга ошириш учун эса 1 571 963 000 000 сўм ажратилган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур жараёнда иштирок этган барча фуқароларга миннатдорчилик билдириб, "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг кейинги мавсум жараёнларида фаол бўлишга чорлади.
Рўйхат билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
585views0replies
0

Изоҳлар