Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда номаълум эркак мактаб ўқувчисининг қўлидан тутиб, шубҳали ҳаракат қилди

Шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан текширув бошлаган. Эркак қўлга олинган.

553views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда эркак киши ёш болани қўлидан ушлаб тортганлиги ва бола ундан қочиб кетганлиги акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 19 февраль куни тахминан соат 12:35 ларда Яшнобод тумани Авиасозлар-2 даҳасидаги 151-сонли умумий ўрта таълим мактабида номаълум шахс шу мактаб ўқувчиси 2011 йилда туғилган М.О.ни тўхтатиб, қўлидан ушлаб: “Шу мактабда таҳсил оласанми?”, деб сўраган.
Вояга етмаган М.О. ушбу шахсни танимаганлиги сабабли у билан гаплашмаслигини билдириб, қўйиб юборишини айтган, сўнг уйига кетган.
Бола ҳозирда ота-онасининг ёнида соғ-саломат ҳолатда. Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Ўрганишлар жараёнида видеода акс этган шахс 1994 йилда туғилган М.У. эканлиги аниқланган. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
553views0replies
0

Изоҳлар