Излаш
RUUZ

Жамият

"Агар беморни меҳр билан даволасангиз, ўзи рози бўлиб баракасини бериб кетади" — ССВ раҳбари

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов шифокорнинг ойлиги ҳақидаги саволга беморни яхши даволаб, бемордан ҳам пул олиш мумкинлиги айтди.

519views0replies
0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Наманганда соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов иштирокида бўлган очиқ мулоқотда журналист вазирга тизимда коррупцияни бартараф этиш учун шифокорларнинг ойлигини ошириб, уларга яхши шароит қилиш кераклиги таклифини берди.
Вазир эса бунга жавобан ойликни бирданига оширишни имкони йўқлигини, раҳбар шифокорлар ҳозир беморни яхши даволаб ҳам пул тополишини айтди.
"Биз ривожланаётган давлатмиз. Шифокорларнинг ойлигини бирданига 2000-3000 ёки 5000 доллар қилолмаймиз. Муаммо кўп. Лекин бу секин-аста бўляпти. Мен раҳбар шифокорлар ҳақида гапиряпман. Ўзим ҳам операция қиламан. Ўзим ҳам операторман. Агар беморни меҳр билан даволаб, унга тўғри ёндашсангиз, беморнинг ўзи рози бўлиб, сўрамасангиз ҳам сизга баракасини бериб кетади. Очиқ ойдин айтяпман, вазир сифатида бу гапни айтиш тўғри билмайман", - дейди соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов.
519views0replies
0

Изоҳлар