Излаш
RUUZ

Жамият

"Ўзбекистон темир йўллари" Афғонистонга юк ташишни вақтинча тўхтатди

Бунга Афғонистон темир йўл бошқармаси келишилган мажбуриятларини ўз вақтида амалга ошира олмаётганлиги сабаб қилиб кўрсатилган.

177views0replies
0

"Ўзбекистон темир йўллари"

Афғонистон томони техник ишлар бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли "Ўзбекистон темир йўллари" 1 февралдан Афғонистонга юк ташишни тўхтатди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Қайд этилишича, 2022 йил 26-30 декабрь кунлари Термиз шаҳрида ўтказилган музокаралар давомида 2023 йилнинг 1 февралига қадар Афғонистон ҳудудидаги техник ишларни босқичма-босқич Афғон темир йўллари ишчилари томонидан амалга оширилиши бўйича "Ҳаракатлар режаси" келишилган эди.
Шунингдек, учрашув давомида "Согдиана транс" ШК ва Афғон темир йўл бошқармаси ўртасида томонлар бажарадиган ишлар рўйхати икки томонлама келишилиб, жорий йилнинг 27 январига қадар янги шартнома имзоланишига келишилган ҳамда тегишли баённома имзоланган.
"Афғонистон темир йўл бошқармаси келишилган чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошира олмаётганлиги сабабли, 1 февралдан бошлаб Афғонистонга темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилиши маълум қилинган", - дейилади хабарда.
177views0replies
0

Изоҳлар