Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ўринбосарлари сони 30 фоизга қисқартирилмоқда

Президент вазирлик ва идораларда штат бирликларини қисқартириш бўйича фармон имзолади. Бунинг натижасида 1,5 млрд сўмдан кўп пул иқтисод қилинмоқда.

270views0replies
0

UzNews.uz

“Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент Фармони имзоланди.
Фармон билан вазирлик ва идораларда бюджет ва нобюджет маблағларидан молиялаштириладиган жами 17 447 та бошқарув ва ишлаб чиқариш штат бирликлари қисқартирилмоқда.
Шунингдек, дастлабки ҳисоб-китобларга мувофиқ, 703 та автотранспорт воситалари ва 10 та бинолар бўшамоқда.
Шу жумладан, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўринбосарлари сони 207 нафардан 144 нафаргача (-63) ёки 30 фоизга қисқартирилмоқда.
Мазкур чора-тадбирлар натижасида:
— штатлар сонини қисқартириш ҳисобига 1,5 триллион сўм;
— автотранспорт воситалари сонини қисқартириш ҳисобига (шу жумладан, ёқилғи-мойлаш, шиналарни алмаштириш харажатлари) 70 миллиард сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинмоқда.
Вазирлик ва идораларда ходимларнинг умумий чекланган сони 56 573 нафар этиб белгиланмоқда.
Вазирлик ва идораларнинг нобюджет маблағларидан қўшимча бошқарув штатларни киритиш қатъий тақиқланмоқда.
270views0replies
0

Изоҳлар