Излаш
RUUZ

Жамият

Тез тиббий ёрдам хизмати 2025 йилгача Damas'лардан воз кечади

Аввалроқ, вазирлик томонидан 2021 йилгача Damas’лардан воз кечиб, замонавий тез тиббий ёрдам машиналарига ўтиш белгиланган эди.

308views0replies
1

UzNews.uz

Бугун, 9 декабрь куни АОКАда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокида тез тиббий ёрдам тизимида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда UzNews.uz мухбири 2021 йилгача ТТЁ машиналарини замонавий автомобилларга алмаштириш белгиланган бўлсада, ҳанузгача ҳудудларда Damas тез тиббий ёрдам машиналаридан фойдаланилаётганлигига боғлиқ савол билан мутасаддиларга юзланди.
Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоит Ғафуровнинг маълум қилишича, 2021 йилда тез тиббий ёрдамда "Б" тоифали 435 та реанимобил аҳолига хизмат кўрсатган бўлса, бугунги келиб бундай замонавий санитар автоуловлар сони 541 тага етган. Жумладан, ушбу автотранспорт воситаларининг 163 таси Тошкент шаҳри, 56 таси Самарқанд, 44 таси Фарғона ҳамда 38 таси Наманган вилоятлари аҳолисига сифатли ва тезкор тиббий хизмат кўрсатмоқда.
"Шунингдек, Yunicef лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилоятига яна 6 та Hyundai автомобили етказиб берилди. Йил якунига қадар 250 та Volkswagen caddy автомобили етказиб бериш режалаштирилган. Барча автомобилларни бирданига янгилаш жуда катта маблағни талаб қилади. Ҳозирги кунда республика бўйича 2183 та Damas автомобиллари бор. Мазкур Damas автомобиллари 2023- 2025 йилгача босқичма босқич алмаштирилади", - дея таъкидлади Абдувоит Ғафуров.
308views0replies
1

Изоҳлар