Афғонистоннинг Саманган вилоятининг Айбак шаҳрида диний мактабда юз берган портлашда 35 киши ҳалок бўлган, 23 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Hasht e Subh газетасида маълум қилинди.
ОАВ хабарларига кўра, портлаш қурбонларининг аксарияти мактаб ўқувчиларидир. Ҳозирда ўлганларнинг жасадлари бинодан олиб чиқилмоқда. Бундан ташқари, жабрланганларни эвакуация қилиш тартиби давом этмоқда.
Воқеа пешин намози вақтида юз берган. Портлаш сабаблари ҳозирча аниқланмаган.
"Толибон Ички ишлар вазирлигининг расмий вакили Абдул-Нафи Тҳакур камида 10 киши ҳалок бўлганини тасдиқлаган. Шунингдек, у жиноятчиларни топиш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилган", - дейилади хабарда.