• 12 018 сўм
    15.6
  • 13 180 сўм
    13.51
  • 146 сўм
    0.37
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 018 сўм
    15.6
  • 13 180 сўм
    13.51
  • 146 сўм
    0.37
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 09:53

Чирчиқда буюртма асосида «самосуд» уюштириб келган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди

«Бўри», «Саман», «Абу», «Тош», «Баклан» ва «Ўғри» лақаблари билан танилган олти нафар шахс қўлга олинди, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотларига кўра, уларнинг охиргиси — муқаддам судланган спортчи — гуруҳга раҳбарлик қилган.

83
0
видеодан кадр

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Чирчиқ шаҳрида учинчи шахсларнинг буюртмаси асосида фуқароларга нисбатан зўравонлик ишлатиб, уларни ўзбошимчалик билан жазолаб келган уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Тезкор тадбир «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли профилактик тадбирларининг учинчи босқичи доирасида ўтказилди.

Аниқланишича, гуруҳга 2004 йилда туғилган, Чирчиқ шаҳрида яшовчи, муқаддам Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан судланган «Ўғри» лақабли шахс раҳбарлик қилган. У спортнинг таэквондо тури билан шуғулланган.

Тезкор тадбир давомида гуруҳ раҳбари ҳамда унинг «Бўри», «Саман», «Абу», «Тош» ва «Баклан» лақаблари билан танилган барча аъзолари қўлга олинди. Уларнинг айримлари доимий иш жойига эга бўлмаган ҳамда қўл жанги ва бокс билан шуғулланган. «Тош» лақабли шахс Қибрай туманида яшаган.

Қўлга олинганлар орасида 1966 йилда туғилган, Чирчиқ шаҳрида яшовчи, муқаддам Жиноят кодексининг 118, 169, 267 ва 277-моддалари билан судланган «Баклан» лақабли шахс ҳам бор.

«Ўғри» йўловчи сифатида кетаётган автомашина кўздан кечирилганда, унинг ёнидан 1,8 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаси топилиб, белгиланган тартибда олиб қўйилди.

Шунингдек, гумонланувчиларнинг мобил телефонларида фуқароларга нисбатан бир неча бор зўравонлик ишлатилгани ва улар ўзбошимчалик билан жазолангани акс этган видеоёзувлар аниқланди. Видеоматериаллар белгиланган процессуал тартибда расмийлаштирилди.

Гуруҳнинг барча аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг 112-моддаси (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) ва 277-моддаси (Безорилик), гуруҳ раҳбарига нисбатан эса қўшимча равишда 276-моддаси (Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилди.

Барча гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Жиноятчиликка қарши курашиш ва уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйишга қаратилган тезкор-профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

83
0

Изоҳ