• 12 142 сўм
    26.97
  • 14 290 сўм
    29.32
  • 163 сўм
    0.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 142 сўм
    26.97
  • 14 290 сўм
    29.32
  • 163 сўм
    0.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Иқтисодиёт 23 ноябр 2022

Франция Ўзбекистонга 17 та Airbus ва ATR самолётларини етказиб беради

Самолётларни етказиб бериш бўйича келишув суммаси деярли 800 миллион еврони ташкил этди.

771
0
UzNews.uz

Ўзбекистон делегациясининг Фракцияга ташрифи чоғида салкам 800 миллион евролик самолёт етказиб бериш бўйича келишув имзоланди.

Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва Airbus International компанияси вице-президенти Жак Гарриге имзоланган ҳужжатлар алмашди.

Шу тариқа, 12 та Airbus A320neo/А321neo ва 5 та ATR 72–600 самолётларини харид қилиш режалаштирилган. Бундан ташқари, иккита Airbus H145 самолётларини харид қилиш режалаштирилмоқда.

771
0