• 12 634 сўм
    -18.98
  • 14 821 сўм
    -0.76
  • 162 сўм
    0.48
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 634 сўм
    -18.98
  • 14 821 сўм
    -0.76
  • 162 сўм
    0.48
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 23 ноябр 2022

Тошкентда қурилиш компанияси томонидан қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланди

6 туп дарахт нобуд бўлган, 4 туп дарахтнинг илдизига шикаст етказилган.

502
0
Экология Қўмитаси

Давлат экология қўмитаси Матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Шота Руставели кўчаси Дўстлик боғи яқинида ярим тунда дарахтлар кесилганлиги тўғрисида келиб тушган.

Маълумотга асосан Давлат экология қўмитаси, Экологик партияси фаоллари, Тошкент шаҳар экология бошқармаси, Яккасарой туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ҳамда туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ҳамкорликда ўрганиш ўтказилган. 

Ўрганишлар давомида “VINERA TOWER” МЧЖ томонидан қурилиш қилиш мақсадида ҳудуддаги 2 туп қимматбаҳо ва 4 туп кам қимматли бўлган жами 6 туп дарахт тегишли рухсатномасиз, қонунчиликка зид равишда бошқа жойга кўчириб ўтказилганлиги оқибатида дарахтлар нобуд қилинганлиги, шунингдек, қурилиш учун котлован қазилиши натижасида 4 туп дарахтнинг илдизига шикаст етказилганлиги аниқланган.

502
0