Излаш
RUUZ

Жамият

“Туркистон” ва HI-TECH хусусий банкларидан лицензия чақириб олинди

Марказий банк мазкур қарор сабабини ва омонатчилар нима қилиши кераклигини тушунтирди.

276views0replies
0

UzNews.uz

HI-TECH BANK ва “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банкларидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинди. Бу ҳақда Марказий Банк Матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳар икки банк “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 54 ва 77-моддаларида белгиланган қоидабузарликлар содир этилганлиги, хусусан:
— банк активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши етарлича захиранинг мавжуд эмаслиги;
— регулятив капиталининг эллик фоизидан ортиқ миқдорда зарар кўрганлигини;
— банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги;
— бухгалтерия ҳисобининг ҳисоботга оид маълумотлар бузилишига олиб келадиган ва банкнинг ҳақиқий молиявий аҳволини акс эттириш имконини бермайдиган қоидабузарликлар билан юритилганлиги;
— банк фаолиятидаги қўпол қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги Марказий банк кўрсатмаларининг белгиланган муддатда бажарилмаганлиги;
— жиддий қоидабузарлик учун Марказий банк томонидан жарима қўлланилганидан кейин худди шундай қоидабузарликни такроран содир этилганлиги сабабли “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ Марказий банк бошқаруви ушбу қарорни қабул қилди.
Маълум қилинишича, аҳолининг банклардаги омонатлари фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди томонидан тўлиқ кафолатланганлиги муносабати билан омонатчиларининг барча маблағлари, биринчи навбатда, 2 ойдан сўнг тўлиқ қайтарилади.
Омонатларни қайтариш бўйича батафсил маълумотни Марказий банкининг 71-200-00-44, 71-236-75-24 ишонч телефонлари орқали олиш мумкин.
276views0replies
0

Изоҳлар