• 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 29 сентябр 2022

Тошкент марказида тезлик 50 км/соатгача чекланади

Шунингдек, Кичик ҳалқа автомобил йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги соатига 60 километргача чекланади.

561
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

Тошкент шаҳрида Кичик ҳалқа автомобил йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги соатига 60 километргача чекланади. Шаҳар кенгаши доимий комиссияси шундай хулосага келган.

Қайд этилишича, баъзи кўчаларда ҳаракат хавфсизлигини тўлақонли таъминлаш, ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва камайтириш, шунингдек, ҳаракат иштирокчилари учун етарли даражада қулай шароитлар яратиш мақсадида транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 50 км.гача чеклаш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланди. Булар жумласига Алишер Навоий, Махтумқули, Амир Темур, Кичик ҳалқа автомобил йўли, Ислом Каримов, Тарас Шевченко, Бобур ва Фурқат кўчаларининг бир қисми ва Амир Темур хиёбони айланма йўли киради.

Доимий комиссия киритган масала кенгашнинг навбатдаги сессиясида кўриб чиқилади.

561
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш