30 йил давомида компания мобиль алоқа, рақамли хизматлар ва энг замонавий технологияларни ривожлантирган ҳолда миллионлаб абонентларнинг кундалик ҳаётининг бир қисмига айланиб келмоқда. Юбилей муносабати билан компания қимматбаҳо совғалар, жумладан, премиум тоифадаги автомобиль ўйналадиган ҳамда янги абонентлар учун BOR тарифларига доимий чегирмалар тақдим этиладиган янги йил акциясини бошлади.
Акциянинг бош соврини — максимал тўпламдаги ZEEKR 001 Ultra замонавий премиум тоифадаги электромобили. Автомобилдан ташқари, иштирокчилар Apple қурилмаларини ҳам ютиб олишлари мумкин: iPhone 18 Pro Max, Apple Watch, AirPods.
Доимий чегирма
Bor 90, Bor 110 ёки Bor 160 тарифларига уланган янги абонентлар абонент тўловига доимий чегирмага эга бўлишади.
• Bor 90: 90 000 сўм ўрнига 80 000 сўм
• Bor 110: 110 000 сўм ўрнига 95 000 сўм
• Bor 160: 160 000 сўм ўрнига 130 000 сўм
Тарифлар шартлари ва лимитлари бу ерда.
Ютуқли имкониятни қандай қўлга киритиш мумкин?
Янги абонентлар учун
Акция иштирокчилари Yangi Bor 80, Bor 90, Bor 110 ёки Bor 160 тариф режаларидан бирига уланиш орқали ютуқли имкониятларга эга бўлиш мумкин. Имкониятлар сони танланган тариф ва уланиш усулига боғлиқ:
Тарифга улангандан сўнг, Ucell мобиль иловасига кириб, «Иштирок этиш» тугмасини босиш орқали акцияда иштирок этишни фаоллаштириш керак. Бу янги уланиш учун ютуқли имкониятлар ҳисобга олинишини таъминлайди.
Ucell абонентлари учун
Амалдаги Ucell абонентлари ютуқли имкониятларга эга бўлиш учун Ucell мобиль иловасида акцияда иштирок этишни фаоллаштиришлари ва мобиль телефон ҳисобини тўлдириб боришлари кифоя. Ҳисобни ҳар сафар бир мартада 50 000 сўмга тўлдириш учун 1 та ютуқли имконият тақдим этилади. Ucell мобиль иловаси орқали ҳисоб тўлдирилганда, имкониятлар сони икки бараварга оширилади.
Ҳисобдаги маблағлардан алоқа хизматлари, масалан, тариф режаси учун абонент тўловини амалга оширишда фойдаланиш мумкин. Имкониятлар қанча кўп бўлса, қимматбаҳо совғалар ва автомобилни ютиб олиш имконияти шунча юқори бўлади.
Барча ўйинлар Ucell нинг Instagram саҳифасида ва расмий YouTube-каналида жонли эфирда, тасодифий сонларни танлаш хизматидан фойдаланган ҳолда ўтказилади. Бу жараённинг холислиги ва шаффофлигини таъминлайди.
Акция шартлари, унда иштирок этиш қоидалари ва ютуқли имкониятларни ҳисоблаш тартиби ҳақида батафсил маълумотни Ucell мобиль иловасида ёки расмий сайтда олишингиз мумкин. Акцияда иштирок этиш учун Ucell мобиль иловасининг 2.23-версиясини юклаб олиш ёки иловани янгилаш зарур.
Ucell компанияси ҳақида
COSCOM МЧЖ — GSM, UMTS, LTE ва 5G стандартларида мобиль алоқа хизматларини тақдим этувчи, Ўзбекистон телекоммуникация бозорининг етакчи технологик компанияларидан бири. Компаниянинг абонентлар базаси 14 миллиондан ортиқ фойдаланувчини ташкил этади, ходимлар сони эса 2500 нафардан ошади. Сўнгги беш йил давомида Ucell компанияси мамлакат телекоммуникация инфратузилмаси ва рақамли иқтисодиётини ривожлантиришга катта миқдорда инвестициялар киритди. Компания миссияси: «Оддий, қулай ва ишончли сервисларни тақдим этамиз — одамлар билан ва одамлар учун ишлаймиз».
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ