Излаш
RUUZ

Жамият

Иккита ҳудудда салкам 5 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан Фарғона ва Тошкент вилоятларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

198views0replies
0

Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда табиий газ тармоғидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Қайд этилишича, Қувасой шаҳрида “Q.” МЧЖ раҳбари Ш.К. томонидан пишиқ ғишт ишлаб чиқариш фаолияти давомида 2,4 млрд сўм, Учкўприк туманида “A.I.” МЧЖни норасмий бошқариб келган А.Э. томонидан 2 млрд сўм ҳамда Бўстонлиқ туманида оҳак ишлаб чиқарувчи яширин цехлар ташкил этган Х.Н.томонидан давлат ва жамият манфаатларига 582,4 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 28, 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
198views0replies
0

Изоҳлар