Излаш
RUUZ

Криминал

Сирдарёда 14 ёшли қиз ўз уйида пичоқланиб ўлдирилди

Ушбу қотилликни манзил колонияда жазо ўтаётган маҳкум содир этган.

1080views0replies
0

Иллюстрация

Жорий йилнинг 20 август куни соат 04:00 атрофида номаълум шахс Ховос тумани, Минор кўчасидаги уйларнинг бирига яширинча кириб, уйнинг барча хоналаридан пул ва қимматбаҳо буюмларни излаш жараёнида ётоқхонада ётган 14 ёшли қизни (юзини кўриб қолганлиги сабабли) пичоқ билан қасддан ўлдирган. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов хабар берди.
Сўнг, пулларни қидиришни давом эттириб, уйнинг бошқа хонасида номоз ўқиш учун тайёргарлик кўраётган 78 ёшли аёлга пичоқ билан таҳдид қилган ҳолда пуллар қаерда эканлигини талаб қилган. Бироқ, аёлдан "пуллар йўқ" деган жавобни олгач, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ховос тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноятни фош этиш борасида тергов-тезкор гуруҳи томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 1997 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам бир неча маротаба судланган, охирги маротаба 2018 йилда босқинчилик билан судланиб, ҳозирда манзил колонияда жазо ўтаётган шахс содир этганлиги аниқланди.
Жиноят иши доирасида гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1080views0replies
0

Изоҳлар