Излаш
RUUZ

Жамият

Наманганда ўқитувчиларни икки ой давомида мажбурий ҳашар қилдирган директор жазоланди

Мактаб директори 10 нафардан ортиқ ўқитувчиларни ишдан бўшатиш билан қўрқитиб, мактаб ҳудудида ободонлаштириш ишларига мажбуран жалб қилган.

367views0replies
0

t.me/muxbir1

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда мактаб ўқитувчилари ёзги таътилда мажбуран ариқ тозалашга жалб қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Наманган вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси ўрганиш ўтказди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Тўрақўрғон туман ХТБга қарашли 51-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори 2022 йил июнь ҳамда июль ойиларида 10 дан ортиқ мактаб ўқитувчилари ва бошқа ходимларни ишдан бўшатиш билан қўрқитиб, уларни мактаб ҳудудида ободонлаштириш ишларига мажбуран жалб қилган. 
Директор МЖтКнинг 51-моддаси 1-қисмига асосан (15 000 000 сўм) жаримага тортилди.
367views0replies
0

Изоҳлар