Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Шаҳрисабзда 8 ёшли қизалоқ боғчада вафот этди

Синглиси билан боғчага келган қизнинг устига шиша парчалари тушиб кетиши унинг ўлимига сабаб бўлди.

795views0replies
0

UzNews.uz

Мактабгача таълим вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 28 июль куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 1-Давлат МТТда мазкур мактабгача таълим ташкилотида қатнамайдиган 2014 йилда туғилган С.Х. синглиси А.Х. билан биргаликда боғчага келган. Тайёрлов гуруҳи тарбиячиси С.Ж. С.Х. ҳамда А.Х.нинг онасининг илтимосига кўра, қонунга зид равишда С.Х.ни ҳам олиб қолган. 
Тушлик пайтида опа-сингил С.Х. ва А.Х. ташкилот ҳожатхонасига чиқишган. Опаси ҳожатхона ичкарисига кирган пайтда, синглиси ташқаридан ҳожатхона эшикни очиб-ёпиб ўйнаган. Натижада, ҳожатхона эшигининг ойнаси синиб, шиша бўлаклари С.Х.ни жиддий жароҳатлаган. Воқеадан хабар топган ташкилот ҳамшираси тезда биринчи ёрдам кўрсатган. Бироқ, С.Х.нинг жароҳати чуқурлиги сабаб, кўп қон йўқотиш натижасида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси ўрганиш олиб бормоқда.
795views0replies
0

Изоҳлар