Излаш
RUUZ

Жамият

Расман: "Тонировка" нархи сезиларли даражада арзонлашди

Автомобилнинг орқа ён ойналарини "тонировка" қилиш бепул қилиб белгиланди.

1555views0replies
0

Instagram / r3_center

Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида видеоселектор ўтказилмоқда. Унда Мирзиёев ҳайдовчилар учун жуда ҳа муҳим бўлган қарорни имзолади.
Қарорга кўра:
- автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилинади, яъни бепул бўлади;
- олд ва орқа ён ойналарни тўлиқ қорайтириш тўловлари 6 баробаргача арзонлаштирилади;
- ишлаб чиқарилганига 10 йилдан кўп бўлмаган енгил машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби бекор бўлади.
Энди, 10 йилдан 15 йилгача бўлган енгил автомобиллар – икки йилда, 15 йилдан ортиқ бўлганлари эса бир йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилади.
"Бу ҳали бошланиши. Мен Президент маслаҳатчилари, Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларга топшириқ берганман. Одамларимизни қийнаётган, аҳамиятини йўқотган тартиб ва чекловларни бекор қилиш бўйича Ишчи гуруҳи барча йўналишларда мунтазам ишлаяпти.
Жойлардан тушган асосланган таклифлар ва ечимлар бўйича доимий тарзда халқимизнинг фойдасига хизмат қиладиган қарорлар қабул қилиб борилади”, — деди Президент йиғилиш якунида.
Ҳозирги вақтда ойналарини қорайтириш учун рухсат нархи:
орқа ва олд ойна “тонировка”си — БҲМнинг 50 баравари (15 млн сўм);
орқа ён ойналар “тонировка”си — БҲМнинг 5 баравари(1,5 млн сўм).
1555views0replies
0

Изоҳлар