Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентдаги "Шота Руставели" ҳайкалининг олиб ташлангани сабаби маълум қилинди

Ижтимоий тармоқларда Шота Руставели кўчасида жойлашган "Шота Руставели" ҳайкали бузиб ташланганлиги ҳақида хабар тарқалган эди.

839views0replies
0

Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармаси

Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармаси "Шота Руставели" ҳайкали бузиб ташланганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, "Шота Руставелли" Монументал санъат ёдгорлиги ХХ асрга оид бўлиб, Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган.
Бошқарманинг маълум қилишича, ҳозирда ушбу кўча ободонлаштирилмоқда. Маданий мерос агентлигининг илмий эксперт кенгаши томонидан лойиҳага рухсат берилган. Унга асосан ҳайкални асли сақланган ҳолда, салобатини йўқотмаслик мақсадида 50 см.га баландроқ кўтариш учун вақтинчаликка олинмоқда.
‘’Шу ўринда шаҳримиз аҳолиси ҳамда блогерларга юртимиздаги маданий мерос объектларини ҳимоя қилишга бефарқ бўлмаганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва мазкур йўналишдаги ташаббуслари қўллаб- қувватлашга тайёрмиз'', - дейилади хабарда.
839views0replies
0

Изоҳлар