Излаш
RUUZ

Жамият

"Қўйлиқ" бозори бузилмайди — Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Шаҳар ҳокимнинг янги йўл қурилиши муносабати билан “Қўйлиқ” деҳқон бозори давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши тўғрисида қарори интернетда деҳқон бозори бузилиши ҳақидаги саволларни келтириб чиқарди. Ҳокимлик ҳолатга ойдинлик киритди.

423views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда бу қизғин муҳокамаларга сабаб бўлаётган "Қўйлик" деҳқон бозори бузилиши ҳақидаги саволларга жавоб берди. 
Қайд этилишича, ишлар доирасида, "Қўйлик" деҳқон бозорининг тўлиқ ҳудуди давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши кўзда тутилмаган.
Асосий кириш жойи олдидаги автотураргоҳ ҳудудининг бир қисми ва бир нечта вақтинча савдо қурилмаларининг ўрни қурилиш жараёнига жалб этилади. Бунда, асосий бино ва савдо расталарининг аксарияти ўз жойида қолади. Лойиҳага кўра, жалб этиладиган ҳудуднинг умумий майдони 10 минг кв.метр атрофида бўлади.
Таъкидланишича, "Қўйлиқ" буюм бозори ҳам тўлиқ олиб қўйилмайди. Бу ерда ҳам автотураргоҳ ҳудуди ва бир нечта вақтинча қурилмаларнинг ўрни ишларга жалб этилиб, улар учун компенсация маблағлари тўлаб берилади. Буюм бозорининг ҳам асосий павильони ўз жойида қолади. Автотураргоҳ ҳудуди билан бирга ишларга жалб этиладиган умумий майдон 6,3 минг кв.метрни ташкил этади.
Ишлар якунидан сўнг, бозорларнинг автотураргоҳи хавфсизлик талабларини ҳисобга олган ҳолда тегишли рухсатнома бўлса, кўприк ва ёндош йўлларнинг таянч иншоотлари остида жойлаштирилиши мумкин.
"ОАВда келтирилаётган жадвал фақатгина объектлар ҳақидаги умумий маълумотни акс эттирган бўлиб, улар бузилишидан далолат бермайди.Ушбу ер майдонлари йўл ўтказгич, Бектемир йўлидан ТХАЙга ва ТХАЙдан Бектемир йўлига (Фарғона йўлининг давоми) тушувчи йўллар қурилиши сабабли давлат ва жамоат фойдасига жалб этилмоқда. Маълумки, ҳозирги кунда пойтахтимизда йўл-транспорт инфратузилмасини жадал такомиллаштириш ишлари давом этмоқда", - дейилади хабарда.
423views0replies
0

Изоҳлар