• 12 965 сўм
    -14.82
  • 14 525 сўм
    -81.5
  • 161 сўм
    -0.29
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 965 сўм
    -14.82
  • 14 525 сўм
    -81.5
  • 161 сўм
    -0.29
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 16 июн 2022

Самарқандда гўдакни дўппослаган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Аёл фарзандини даволатиш учун шифохонага олиб борган.

2740
0
Видеодан кадр

Бир аёл гўдакни ураётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди ва ушбу ҳолат жамоатчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Сагдуллаев муносабат билдирди.

Аниқланишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 14 июнь куни Пайариқ туманида содир бўлганлиги маълум бўлди. Туманнинг Бошқўрғон МФЙда яшаб келаётган 1988 йилда таваллуд топган, руҳий соғлом, турмуш ўртоғи билан яшаб келаётган аёл, 2020 йилда таваллуд топган фарзандини даволатиш учун шифохонага олиб борганда у ерда стресс ва асабий ҳолатда фарзандига нисбатан ушбу ҳаракатларни содир этганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2740
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш