Излаш
RUUZ

Жамият

Андижонда ИИБ ходими журналистга куч ишлатиб, телефонини олиб қўйгани айтилди

Ички ишлар вазирлиги Андижон шаҳридаги савдо марказларидан бирида юз берган воқеага изоҳ берди.

404views0replies
0

UzNews.uz

Ижтимоий тармоқларда ИИО ходими Human.uz журналистининг телефонини тортиб олиб, суратларни ўчириб ташлашни талаб қилгани ҳақида хабар тарқалди. Қайд этилишича, журналист Андижондаги савдо марказларидан бирида арзонлаштирилган шакарга навбатни суратга олган.
ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, ушбу ҳодиса бугун, 13 июнь куни соат 09:00 атрофида нисбатан арзон шакар учун навбат йиғилган “Янги Бозор” савдо марказида содир бўлган.
Ж.Абдуллаев одамларни навбатини ва ўзаро гап талашаётганликларини тасвирга олиш вақтида, фуқаролар томонидан уларни юзларини тасвирга олишига эътироз билдирилиб, ҳуқуқларини поймол қилмасдан тасвирни ўчириб ташлаш талаб қилинган.
“Жамоат тартибини бузилишини олдини олиш мақсадида, бозор ҳудудига бириктирилган ички ишлар органлари ходими томонидан фуқаро Ж.Абдуллаевга фуқароларни розилигисиз уларни тасвирга олмаслик тушунтирилган”, - дейилади хабарда.
Телефон ҳақида эса расмий маълумот йўқ. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда. 
404views0replies
0

Изоҳлар