Излаш
RUUZ

Жамият

Навоийда ХТБ ҳамда собиқ Туризм ва спорт бошқармаси масъул шахслари салкам 1,5 млрд сўм бюджет пулини “еб юборишди”

Улар турли хил спорт анжомларини ҳақиқий баҳосидан анча қиммат нархга сотиб олган. Шунингдек, ўқувчиларни халқаро мусобақага юборишдаги харажат учун сохта ҳужжат билан бюджетдан пул олган.

490views0replies
0

Иллюстрация

Навоий вилоятида спорт анжомларини қиммат нархларда харид қилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси ва “I.A.” МЧЖ моддий жавобгар шахслари "Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунга зид равишда талабларига зид равишда 8 турдаги спорт анжомларини ҳақиқий баҳосидан 787,8 млн сўмга қиммат нархларда харид қилишган.
Шу каби, вилоятнинг собиқ Туризм ва спорт бош бошқармаси моддий жавобгар шахслари 2021 йилнинг декабрь ойида 22 турдаги спорт анжомлари ҳақиқий баҳосидан 598,9 млн сўмга қиммат нархларда сотиб олганликлари оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, ўтган йилнинг декабрь ойида 8 нафар ўқувчининг Москва шаҳрига Халқаро мусобақага бориб-келиш харажатларини ота-оналар томонидан тўлаб берилган бўлса-да, сохта ҳужжатлар расмийлаштирилиб 80 млн сўм бюджет маблағи ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
490views0replies
0

Изоҳлар