• 12 676 сўм
    -18.86
  • 14 976 сўм
    97.06
  • 162 сўм
    -0.04
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 676 сўм
    -18.86
  • 14 976 сўм
    97.06
  • 162 сўм
    -0.04
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 22 апрел 2022

"Ичан-Қалъа" давлат музей-қўриқхонасидаги экспонатларнинг айримлари сохталиги аниқланди

Жами 101 та музей ашёлари ишланиш услуби ва яратилган даври бўйича мос келмаслиги аниқланди.

721
0
Маданий мерос агентлиги

Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси ҳамда Маданий мерос агентлиги "Ичан-Қалъа" давлат музей-қўриқхонасида ўрганиш ишларини олиб борди. Ўрганиш давомида бир қатор камчилик ва муаммолар аниқланди, дея хабар берди маданий мерос агентлиги Ахборот хизмати.

Унга кўра, айрим ашёларнинг тавсифларига ўзгартиришлар киритилганлиги юзасидан асословчи ҳужжатлар мавжуд эмас, деб топилди.

Ўрганиш давомида ноёб ашёлар рўйхатига киритилган ашёлар хатловдан ўтказилди. Натижада жами 101 та музей ашёлари кирим китоби тавсифномаларига ўлчами, материали, ишланиш услуби ва яратилган даври бўйича мос келмаслиги аниқланди.

Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси томонидан ўрганиш якунлари бўйича тегишли хат-ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.

721
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш